Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ва Жиззахда бир қатор туман ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Андижон ва Жиззахда бир қатор туман ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида, хусусан, Андижон ва Жиззах вилоятидаги туманларда раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, подполковник Маҳамаджон Нишанов Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шунингдек, подполковник Азизбек Турғунов Андижон вилояти Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва подполковник Жамшидбек Қосимов Марҳамат тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимларига қўйилди.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Акмал Муратов, Бахмал тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб подполковник Одилжон Ибрагимов, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Бекзод Наимов, Пахтакор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Жўрабек Хожанов, Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Исроилжон Нурматов тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг