Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда аҳоли кўмирини пуллаган омбор мудирлари аниқланди

Андижонда аҳоли кўмирини пуллаган омбор мудирлари аниқланди

Андижон вилояти прокуратураси Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида аҳоли учун ажратилган кўмирни талон-торож қилинганлик ҳолати ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги Андижон туман кўмир омбор мудири Ш.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 362,3 млн сўмлик 1,2 минг тонна кўмирни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотишиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилган.

Шунингдек, Булоқбоши туман кўмир омбор мудири С.Н. томонидан ҳам қиймати 178,3 млн сўмлик 445,5 тонна ҳамда Жалақудуқ туман кўмир омбор мудири Й.Ю. томонидан қиймати 421,7 млн сўмлик 1,42 минг тонна кўмирлар ҳам ўзлаштириб юборилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирлари Ш.Б., С.Н. ва Й.Ю.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг