Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Android ҳамёнбоп деганлар адашади! Нархлар iPhoneдан ҳам қимматлашиб кетади

Android ҳамёнбоп деганлар адашади! Нархлар iPhoneдан ҳам қимматлашиб кетади

Агар сиз iPhone нархини „осмон“ деб ўйласангиз шошилманг, яқин орада премиум Android смартфонларининг нархи Apple гаджетларидан ҳам ўзиб кетиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Qualcomm компаниясининг навбатдаги флагман процессори — Snapdragon 8 Elite Gen 6 Pro (SM8975) нархи мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб, 300–320 доллардан ҳам ошиб кетиши кутилмоқда.

2023 йилдаги Snapdragon 8 Gen 3 чиплари ишлаб чиқарувчиларга 170–200 долларга тушган бўлса, ҳозирги флагман чиплар 240–280 доллар атрофида баҳоланмоқда.

Ушбу қимматлашув ортида технологик ва иқтисодий сабаблар занжири ётибди.

Қуалcомм ва MediaTek Apple процессорларини ҳар томонлама (айниқса сунъий интеллект ва бир ядроли унумдорликда) ортда қолдириш пойгасида Тайваннинг ТSМC заводи томонидан тақдим этилган энг илғор 2nm N2P технологик жараёнига ўтмоқда.

Маълумотларга кўра, ТSМCнинг бор-йўғи битта 2нмли кремний пластинаси ишлаб чиқарувчиларга 30 000 долларга тушмоқда. Бу аввалги авлод нархидан деярли икки баравар кўп.

Фақатгина процессор эмас, смартфондаги бошқа деталлар ҳам қимматлашмоқда. Глобал сунъий интеллект туфайли тезкор хотира (RАМ) етишмовчилиги юзага келди. Янги чипларни қўллаб-қувватловчи LPDDR6 тезкор хотираси ва UFS 5.0 ички хотираси нархи ҳам кескин юқорилади.

Фақатгина процессор, LPDDR6 хотира ва UFS 5.0 флеш-модулининг ўзи 600 доллардан ошиқ жойни эгаллайди. Бу харажат ичига ҳали экран, камералар, корпус ва маркетинг харажатлари киритилмаган!

Бу вазиятда Аpple ўзининг стратегик устунлигини яна бир бор исботламоқда. Supertino гиганти чипларни ўзи лойиҳалаштиради ва ТSМC заводларининг дастлабки ишлаб чиқариш қувватларини деярли тўлиқ 50 фоиздан ортиғини олдиндан сотиб олади.

Аппле ТSМC билан жуда катта ҳажмдаги шартномалар имзолагани сабабли ҳар бир чип учун сезиларли чегирмаларга эга. Аppleнинг бўлажак А20/А20 Prо чиплари 280 доллар атрофида баҳоланаётган бўлсада, компания тайёр маҳсулот экосистемасидан келадиган улкан фойда ҳисобига ушбу харажатни осон ёпади.

Samsung, Xiaomi ёки OnePlus компаниялари Qualcommдан тайёр чип сотиб олади, яъни, Qualcomm ўз устига қўядиган фойда маржасини ҳам тўлайди. Apple эса тўғридан-тўғи заводга буюртма беради.

300 долларлик чип флагман Android қурилмаларининг нарх сиёсатини мутлақо ўзгартириб юборади. Ишлаб чиқарувчилар олдида иккита йўл бор ёки смартфон нархини ошириш, ёки бошқа функцияларни қурбон қилиш.  

Нарх босимига бардош бера олмаган кўплаб Android брендлари ўз флагманларида Қуалcоммдан воз кечиб, нисбатан арзонроқ бўлган MediaTek Dimensity 9600 чипларига ўтишни бошлаши кутилмоқда.

Яқин вақтгача Android смартфонлар iPhoneга нисбатан арзонроқ муқобил ёки нарх ва сифат мутаносиблиги рамзи бўлиб келган эди. Бироқ, Qualcommнинг технологик амбициялари ва ТSМCнинг қиммат нархлари бу гапи ўтмишда қолдираётганини кўрсатмоқда.

Агар сиз келажакда энг юқори унумдорликка эга Android флагманини сотиб олмоқчи бўлсангиз, ҳозирдан ҳамёнингизни iPhone Pro Maxдан ҳам қимматроқ нархларга тайёрлаб қўйишингизга тўғри келади. Android экотизими расман ҳамма учун ҳамёнбоп статусидан Premium ҳашамат статусига ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг