Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англияда 10 ёшли ўзбек қизи саратонга қарши акция бошлади (видео)

Англияда 10 ёшли ўзбек қизи саратонга қарши акция бошлади (видео)

Кадр: «YouTube»

Буюк Британияда ўзбекистонлик 10 ёшли қиз Ҳафиза Нуриддинова Ўзбекистонда ва Англияда саратонга чалинган болаларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциясини бошлади. Қуйида ушбу мурожаат билан танишинг.

«Салом, мен Ҳафиза Нуриддиноваман. Ёшим 10 да. Саратон касаллигига чалинган болалар учун пул йиғмоқчиман. Улар ҳақида дўстларим ва оиламдагилардан эшитдим. Бу асосан саратон касаллиги Буюк Британиядагидай молиялаштирилмаган Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар учун амалга оширилади.

Шу сабабли, мен ўзимга икки ҳафта давомида вегетарианлик қилиш вазифасини қўйдим ва уни бугундан бошладим (2018 йил 12 февраль). Энди овқатни танлаб ейман. Шунинг учун менинг вазифам оқсил даражасини сақлаб қолиш учун гўшт ўрнини босувчи ўзимга ёқмайдиган нарсаларни истеъмол қилишдир.

Илтимос, сахийлик билан эҳсон қилинг. Пуллар 100 фоиз саратон касаллигига чалинганлар учун сарфланади. Админстратор учун тўловлар йўқ. Ваъда! Раҳмат».

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг