Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва КХДР раҳбарларининг қиёфадошлари Олимпиадада учрашишди (видео)

АҚШ ва КХДР раҳбарларининг қиёфадошлари Олимпиадада учрашишди (видео)

Фото: «Euronews»

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Инни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида барпо этилган «Олимпиада шаҳарчаси»да кўриш мумкин. Албатта, ўзларинимас, уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошларини! Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

Улар илк марта Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида кўриниш берганди. Ўша пайтда уларни стадиондан полиция олиб чиқиб кетган. Шундан сўнг қиёфадошларни яна бир неча бор одамлар гавжум жойларда кўришган.

Сиёсат оламида қарама-қаршиликлари билан танилган бу жуфтликни бирга кўриш жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Таниқли «сиёсатчилар» ҳам одамлар билан ҳазиллашмоқда, турли ғаройиб ҳаракатлари билан оломонни кулдирмоқда. Айниқса, уларнинг зўрма-зўраки жанжали сиёсат майдонидаги даҳанаки баҳсларни эслатиб юбормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг