АҚШдаги заводда портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Теннесси штатидаги ҳарбий заводда содир бўлган портлашда маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ҳодиса вақтида воқеа жойида бўлган завод ходимлари орасида омон қолганлар йўқ.
Accurate Energetic Systems заводида портлаш 24 соатдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган. AP хабарига кўра, воқеа жойида фақат "буралган металлнинг ёниб кетган қолдиқлари" ва ёнган машиналар қолган.
Портлаш сабаблари номаълум. Хамфри округи шерифи Крис Девиснинг айтишича, ҳодиса сабабларини текшириш бир неча ой давом этиши мумкин.
Accurate Energetics ҳарбий, аэрокосмик ва тижорат мақсади учун турли портловчи моддаларни ишлаб чиқади ва сақлайди. Бу заводдаги биринчи бундай ҳодиса эмас — 2014 йилда ҳам портлаш содир бўлган, бироқ маҳаллий ҳукумат буни “майда” деб таърифлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter