Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автобус ҳайдаётганда телефондан фойдаланган 7 ҳайдовчи ишдан олинди

Автобус ҳайдаётганда телефондан фойдаланган 7 ҳайдовчи ишдан олинди

11 декабр куни «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси Анвар Жўраев автобус ҳайдовчиларининг мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдда иштирок этди.

Етти нафар ҳайдовчи автобусларни бошқараётганда телефондан фойдаланган. Йўл ҳаракати қоидалари ва ички меҳнат қоидалари қўпол равишда бузилгани сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Компания уларнинг исмлари ва ишлаган йўналишларни эълон қилди: 89-, 135-, 44-, 43-, 35-, 46- ва 53-рақамли автобуслар.

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчиларни автобус ҳайдовчисининг мобил телефондан фойдаланганига гувоҳ бўлган тақдирда, 1062 ишонч телефонига мурожаат қилишни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг