Ахборот ва алоқа соҳасига 16,7 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди

Миллий статистика қўмитаси маълумот беришича, 2024 йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга 507,5 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.
Шундан ахборот ва алоқа соҳасига ўзлаштирилган инвестиция 16,7 трлн сўмни ёки жами инвестицияларнинг 3,3 фоизини ташкил этди.
Уларнинг асосий қисми алоқа (жами инвестицияларга нисбатан улуши 2,2 фоиз) фаолият турига тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
- 2016 йил — 1,1 трлн сўм
- 2017 йил — 1,9 трлн сўм
- 2018 йил — 1,6 трлн сўм
- 2019 йил — 2,7 трлн сўм
- 2020 йил — 9 трлн сўм
- 2021 йил — 9 трлн сўм
- 2022 йил — 6,9 трлн сўм
- 2023 йил — 8,8 трлн сўм
- 2024 йил — 16,7 трлн сўм
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter