Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айдар-Арнасой» кўллар тизимида туристик зоналар қуриш учун 300 миллион доллар ажратилади

«Айдар-Арнасой» кўллар тизимида туристик зоналар қуриш учун 300 миллион доллар ажратилади

Фото: Xabar.uz

Жиззах вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш учун бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

— Вилоятнинг географик жойлашуви, бетакрор ва сўлим табиатидан келиб чиқиб, ҳам ички, ҳам ташқи туризмни ривожлантириш учун барча имкониятлар бор.

Авваламбор, Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш бўйича, 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 25 минг иш ўринлари яратилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, махсус дастур қабул қилиниб, унда қуйидагилар назарда тутилади:

- Жиззах шаҳридаги темир йўл вокзалидан ушбу ҳудудлардаги туристик мажмуаларга тезюрар автобуслар қатнови йўлга қўйилади;
- Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардан уюшган ҳолда келадиган туристларга транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
- ушбу туманларнинг туризм объектларигача йўл ва электр таъминотига, 200 миллиард сўм ажратилади;
- аҳоли хонадонларида «оилавий меҳмон уйлари»ни йўлга қўйиш учун, ўқув маркази ташкил этилади ва имтиёзли кредитлар, субсидия ва янги енгилликлар пакети жорий этилади;
- ушбу туманлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади. Бунда, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор-йўғи 1 фоизини тўлайди;
- йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.
Шунингдек, «Зомин» туристик ҳудудида замонавий тоғ-чанғи комплекси, тоғ-дор йўли, 8 та сиҳатгоҳдан иборат «рекреацион зона» барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг