Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёллар боксидаги «Тайсон»: жанг етти сонияда нокаут билан тугади (видео)

Аёллар боксидаги «Тайсон»: жанг етти сонияда нокаут билан тугади (видео)

Сеньеса Эстрада.

Фото: «Meta-ratings»

Профессионал бокснинг WBA йўналишида вақтинча жаҳон чемпиони — америкалик Сеньеса Эстрада ўз ватандоши Миранда Эдкинсни нокаутга учратди. Калифорния штатининг Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Resort Casino» аренасида ўтказилган жанг етти сония давом этди.

«Yahoo Sports» маълумотига кўра, бу энг тезкор нокаутлардан бири сифатида бокс тарихига кирди. Эстрада етти сонияда йўллаган еттита аниқ зарбанинг тўрттаси рақибасининг бош қисмига теккан.

Маълумот учун: Профессонал боксда умуман мағлубиятга учрамаган Сеньеса Эстрада 19-ғалабасини нишонлади. Ҳаваскорлар даражасида эса 101 та беллашувнинг 97 тасини ўз фойдасига ҳал этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг