Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БАА компанияси Ўзбекистонда 100 та диагностика марказини ташкил этмоқчи

БАА компанияси Ўзбекистонда 100 та диагностика марказини ташкил этмоқчи

Фото: Freepik

Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Умид Шодиев ушбу давлатдаги нуфузли «Unison Capital Investment» компанияси ижрочи директори Тамер Акл билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Музокаралар давомида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий инфратузилмани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилоятида ДХШ асосида компьютер томографияси бўлимларини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, компания республика бўйлаб 100 та тўлиқ циклли диагностика марказларини ташкил этиш режаларини тақдим этди. Ушбу марказларда МСКТ, МРТ, рентгенография, гемодиализ ва лаборатория диагностикаси хизматларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

«Unison Capital Investment» раҳбарияти Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиб, форум доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари билан мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказади.

Мазкур ташкилот соғлиқни сақлаш ва капитал талаб қиладиган йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган хусусий инвестиция компанияси ҳисобланади. Компания тиббий инфратузилмани ривожлантириш, инвестицияларни бошқариш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритади.

Бундан ташқари, компания минтақа бўйича биринчи бўлиб БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ДХШ модели асосида тиббий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошираётган хусусий ташкилотлардан биридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг