Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бек-барака» бозорида учар ўғри ушланди

«Бек-барака» бозорида учар ўғри ушланди

Фото: «Misanec.ru»

2018 йил 21 январь куни соат 14:00 ларда самарқандлик, 1 нафар фарзанднинг онаси, 1988 йилда туғилган Ж.Ё. «Бек-Барака» савдо мажмуасидаги савдо растаси олдига аёллар сумкасини қаровсиз ҳолда қўйиб, кийим харид қилаётган, чирчиқлик, 1962 йилда туғилган, Д.Р.га тегишли, ичида 1.450.000 сўм пули бўлган аёллар сумкасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Далилий ашё сифатида аёллар сумкаси ва 1.450.000 сўм пул олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг