Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берни Сандерс АҚШ президенти бўлишга уриниб кўради

Берни Сандерс АҚШ президенти бўлишга уриниб кўради

Фото: «Reuters»

Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс 2020 йили АҚШ президетлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Yahoo News» хабар берди.

Интернет-нашр хабарига кўра, сиёсатчи ўз режасини яқин орада эълон қилади.

Сандерс бир неча ой давомида келгуси сайловларда қатнашиш ҳақида ўйлади ва жамоатчилик фикри натижалари унда ўзига бўлган ишончни оширди, дейилади хабарда.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 2020 йилнинг 3 ноябрида ўтказиладиган сайловлар арафасида ўзига муносиб рақибни кўрмаётганини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги президентлик сайловларида Демократлар томонидан номзодини илгари суриш учун Берни Сандерс собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан рақобатлашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг