Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир кунда иккита ЙТҲ: иккисида ҳам қурбонлар бор

Бир кунда иккита ЙТҲ: иккисида ҳам қурбонлар бор

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 май куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида фожиали йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

27 май куни соат 01:30ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, «Улуғбек» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида 1980 й.т. Х.Т. (эркак) «Ласетти» русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйлаб бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1984 й.т. М.Т. (эркак) бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситасига яқинлашиб, орқа ўнг ён томонидан уриб, ЙТҲ содир этиши оқибатида «Ласетти» автомобили ағдарилган.

Натижада, «Ласетти» русумли транспорт воситаси йўловчиси 1984 й.т. Х.К. (эркак) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***

Шу куни соат 09:30 ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 «Жиззах-Қўрғонтепа-Навбаҳор» автомобиль йўлининг 13 км.да «Навбаҳор-Жиззах» йўналишида ҳайдовчи 1993 й.т. Ҳ.А. (эркак) «Спарк» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг олдинги ўнг шинасидан ҳаво чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томононига чиқиб кетиб, экин дала майдонига ағдарилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, ҳайдовчи 27 ёшли Ҳ.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг