«Боғбон» лақабли наркобарон қўлга олинди — Мексика
Мексиканинг Наярит штатида шу йилнинг 27 апрел куни ўтказилган махсус амалиётда «Боғбон» (El Jardinero) лақабли наркобарон Аудиас Флорес Силва қўлга олинди. Мамлакат жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Омар Гарсиа Харфуш бу ҳақда баёнот берди.
Маълумот учун: АҚШ ҳукумати «Боғбон»ни тутишда ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган эди.
Силва «Янги авлод Халиско» (CJNG) картелининг асосий етакчиларидан бири бўлган.
«Боғбон» шу йилнинг 22 февралида ҳарбий амалиёт чоғи ўлдирилган картел асосчиси Эл Менчо (Немесио Осегера Сервантес)нинг эҳтимолий вориси деб ҳисобланаётган эди, деб ёзди Milenio нашри.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter