Боғистон кўчасида 23 та 9 қаватли уйлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонига борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда 23 та 9 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. 900 хонадондан иборат бўладиган бу уйлар Туркия технологияси асосида қурилади ва келгуси йили фойдаланишга топширилади.
Ҳозирда уйларнинг пойдевори қуйилган. Улар зилзилага бардошли қилиб қурилади. Ногиронлар учун ҳам қулайликларга эга бўлади. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.
Президент бу уйлар мустаҳкам ва сифатли бўлиши, пойтахтимиздаги энг намунали жойлардан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.
Шу ерда Тошкент шаҳрида коммунал тармоқларни ривожлантириш, каналларни мукаммал таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.
Президентимиз пойтахтимиздаги каналлар атрофини обод сақлаш, одамлар дам оладиган, болалар чўмиладиган сўлим ва хавфсиз ҳудудлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter