Бойлар ўқийдиган, камбағаллар эса эътибор бермайдиган 5 китоб ҳаётингизни ўзгартириб юборади
Сизни биринчи миллион долларга олиб чиқадиган 5 та китоб бойлик ҳақидаги эски тушунчаларингизни бутунлай ўзгартириб юборади. Аксарият инсонлар бойликка етишишни кўпроқ ишлаш ёки яхшироқ иш топиш деб ўйлайди. Аммо бойиб кетиш сири ҳақиқатда анча бошқача.
Ҳақиқат шундаки, молиявий муваффақият пуллардан эмас, миядан бошланади. Тадқиқотларга кўра, инсонларнинг молиявий қарорларининг катта қисми мантиқий ҳисоб-китобдан эмас, балки одат ва ҳиссиётлардан келиб чиқади.
Балки сизга кулгили туюлар, аммо дунёдаги энг муваффақиятли инвесторлар ва тадбиркорларнинг фикрича, бойликка олиб борадиган йўл — китоблардан бошланади. Қуйидаги 5 китоб эса айнан шу фикрни амалда ўзгартириб беради.
- “Вавилоннинг энг бой одами” — ушбу китобнинг энг кучли ғояси жуда оддий, лекин ҳаётингизни ўзгартира олади: “Аввало ўзингга тўла”! Асарда қадимги Вавилон мисоли орқали молиявий интизом ўргатилади. Асосий қоида даромаднинг камида 10 фоизини доимий равишда жамғариш. Чунки бойлик катта пул билан эмас, оддий тизим билан бошланади.
- “Пул психологияси” — бу китоб молия ҳақида эмас, инсон ҳақида. Пулни йўқотишнинг асосий сабаби — билим эмас, хулқ-атворда. Кўп инвесторлар бозорда эмас, ўз ҳиссиётларида ютқазади. Ҳар сафар молиявий қарор қабул қилишдан олдин камида 24 соат кутиш керак.
- “Бой ота, камбағал ота” — бу китоб бой ва камбағал фикрлаш орасидаги фарқни очиб беради. Актив — пул олиб келади, пассив — пул олиб кетади. Кўпчилик эса пассивларни актив деб ўйлаб хато қилади. Ҳар хариддан олдин ўзингизга савол беринг: “Бу менга пул олиб келадими ёки олиб чиқадими?”
- “Ўйла ва бой бўл” — бу китобда энг муҳим ғоя шундай: катта бойлик аввал фикрда яратилади. Яъни, инсон аввал миясида “бой бўлишга рухсат беради”, кейин реал ҳаётда ўса бошлайди. Аниқ молиявий мақсадни рақам билан ёзинг ва ҳар куни уни кўз олдингизга келтиринг.
- “Атом одатлар” — мазкур китоб бойликнинг “сирли калити”ни очади: катта натижалар кичик одатлар йиғиндисидир. Илмий жиҳатдан инсон ҳаётининг 80–90 фоиз натижалари одатлардан шаклланади.
Кўплаб одамларни орқага тортадиган энг катта муаммо пул ҳақидаги нотўғри фикрлар:
1. Менга пул доим етишмайди — бу фикр доимий танқислик ҳиссини яратади.
2. Катта пуллар мен учун эмас — бу фикр инсонни ҳаракат қилишдан тўхтатади.
3. Барқарорлик ҳамма нарсадан муҳим! Барқарорлик яхши, лекин ўсишсиз барқарорлик — тўхтаб қолиш демакдир.
Унутманг, сиз биринчи миллион долларингизни кўпроқ ишлашдан эмас, балки тўғри фикрлаш, тўғри одатларингиз ва тўғри қарорлар қабул қилиш орқали топасиз!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter