Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арсен Венгер: «Британия ва Россия муносабатлари ЦСКА ва «Арсенал» ўйинига таъсир қилмайди»

Арсен Венгер: «Британия ва Россия муносабатлари ЦСКА ва «Арсенал» ўйинига таъсир қилмайди»

Фото: «Daily Mail»

Бугун, 4 апрель куни Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер Россия ва Буюк Британия ўртасидаги мураккаб муносабатлар Европа лигаси доирасида ЦСКА билан кечадиган ўйинга таъсир этмаслигини айтди.

Бу фикрни Венгер чорак финал учрашуви олдидан кечган матбуот анжуманида айтган. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» нашри хабар бермоқда.

«Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар мураккаблашди, аммо бу бизнинг мухлисларга, шунингдек, россияликларга ҳам таъсир этмайди. Ҳеч қанақа муаммо бўлмайди», деган Венгер.

Ўйин эртага, 5 апрель куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Буюк Британия муносабатлари «Скрипаль иши» билан боғлиқ можародан сўнг ёмонлашди. Шундан сўнг, Европа давлатлари ўз ҳудудларидаги 100 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг