Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда таксичи машинада худкуш-террорчини қамаб қўйиб, терактнинг олдини олди

Британияда таксичи машинада худкуш-террорчини қамаб қўйиб, терактнинг олдини олди

Фото: «Standard.co.uk»

Ливерпулда такси ҳайдовчиси террорчини машинасига қамаб қўйди, натижада портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Британиянинг Sun таблоиди.

Газета такси ҳайдовчиси Дейв Перрини «Хотира куни фожианинг олдини олган» қаҳрамон деб атаган. Нашрнинг қайд этишича, полиция портлаш теракт эканлигини бошида билмаган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ливерпулда террорчи деб тахмин қилинган уч нафар шахсни қўлга олган.

«Ҳайдовчи ҳамкасбим бўлади. У йўловчининг шубҳали хатти-ҳаракатларини пайқаб, машинадан сакраб тушган. Бу йигит ўзини портлатиб юборди, лекин дўстимнинг аҳволи яхши», – деди Перрининг ҳамкасби Стивен Томас.

Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳозир Перри куйиш ва турли жароҳатлар билан шифохонада даволанмоқда. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни мамлакатда ҳалок бўлганларни хотирлаш куни нишонланаётганда Аёллар шифохонаси яқинида портлаш содир бўлган эди. BBC News хабарига кўра, терговни шимоли-ғарбий аксилтеррор полицияси MI5 билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Бош вазир Борис Жонсон фавқулодда хизматларга «тезкор жавоб ва профессионаллик» учун миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг