Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бу даргоҳдан дастурчи-муҳандислар чиқади» — яна иккита марказ очилди

«Бу даргоҳдан дастурчи-муҳандислар чиқади» — яна иккита марказ очилди

Фото: «MITC»

Бугунги кунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятининг 13 та шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.

Ушбу марказларда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларга сабоқ бурувчи ўқув курслари фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятдаги марказларнинг ўн тўртинчиси Каттақўрғон туманида ташкил қилинди ва ушбу маскан керакли замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди.

Тадбирда АКТ вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Каттақўрғон туман ҳокимлиги, вазирлик тизимидаги вилоят корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Навбатдаги шинам ва ҳамма шарт-шароитларга эга Рақамли технологиялар ўқув маркази Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида очилди.

Унинг очилишида IT Парк Навоий филиали ва Ғазғон шаҳри ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари иштирок этиб, келажакда бу даргоҳдан етук дастурчи-муҳандислар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.

Ушбу ўқув марказига ташриф буюрган ёшлар бу ердаги шарт-шароитлар билан танишишди.

Бу ерда дастурлаш тилининг Web Dizayn, FrontEnd йўналишлари бўйича курслар ўқитилиши бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг