Бугун баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади
Бугун кундузи куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 1-6° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter