Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.
 
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг