Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун етти ҳудудда ёғингарчилик ҳодисалари кузатилиши мумкин

Бугун етти ҳудудда ёғингарчилик ҳодисалари кузатилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 27-29° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғади, дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг