Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Nexia-2 ва автобус тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди

Бухорода Nexia-2 ва автобус тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Бухорода автобус ва Nexia-2 автомашинаси иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 29 ноябрь куни тахминан соат 07:00ларда 22 ёшли Х.С. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида Бухоро вилоят Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305-км.да ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган Higer русумли автобуснинг олд қисми билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси Х.С. ва йўловчилар — 19 ёшли Р.С., 49 ёшли М.М. ҳодиса жойида вафот этган. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари тан жароҳати олишмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг