Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Чемпионлар лигаси қайтди! «ПСЖ»нинг «Камп Ноу»га сўнгги ташрифи даҳшатли якун топганди

 Чемпионлар лигаси қайтди! «ПСЖ»нинг «Камп Ноу»га сўнгги ташрифи даҳшатли якун топганди

«Барселона» — «ПСЖ». Бу жамоаларнинг Камп Ноудаги сўнгги учрашуви парижликлар учун аламли, ЕЧЛ тарихида эса энг ёрқин ўйинлардан бири бўлганди. Сафардан 0-4 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган каталонияликлар ўз майдонида «ПСЖ» дарвозасига 6та гол урганди.

Бугун Чемпионлар лигасининг плей-офф баҳсларининг дастлабки икки ўйини бўлиб ўтади:

  • «Барселона» (Испания) — «ПСЖ» (Франция)
  • «Лейпциг» (Германия) — «Ливерпуль» (Англия)

Куннинг асосий тўқнашуви, шубҳасиз, «Барселона» ва «ПСЖ» ўртасида кечади. Эътиборлиси, аввалги тўқнашувда Неймар катта саҳнага чиққанди. Бугун у ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнай олмайди. Унинг жароҳати футбол мухлисларини Месси - Неймар тўқнашувидан мосуво қилди.

Аммо парижликлар сафида Мбаппе - Икарди жуфтлиги бор ва улар сўнгги вақтларда яхши формага кириб улгурган Месси - Гризманн жуфтлигига муносиб қаршилик кўрсатишга уринишади. Куман жамоасининг нисбатан бўш ҳимояси 39 км/соат  тезликда югура оладиган Мбаппенинг қарши ҳужумларини тўхтатишга қодирми? Иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган Почеттино жамоада ўз ўйинини қуриб улгурдими? Ўзига хос икки услуб, юлдуз футболчилар, «интиқом ўти» — бу баҳснинг шиддатли ўтишини кафолатлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг