Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Деҳқонободда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Xabar.uz» ўқувчиларининг таҳририятга хабар беришларича, тумандаги Оқработ қишлоғида «Нексия» русумли икки автомобиль тўқнашуви оқибатида сиз суратда кўриб турган ҳолат рўй берган. Олд томони пачоқланиб деярли йўқ бўлиб кетган «Нексия»нинг орқа қисми иккинчи машинанинг «тушмуғига миниб олган».

Воқеа айнан қай тарзда рўй бергани ҳамда жабрланувчилар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ. Катта эҳтимол билан ҳодисага ҳудудда ёққан қор сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Нексия»лардан ташқари «Исузу» русумли юк автомобили ҳам қорда қийин аҳволда қолгани акс этган.

Аввалроқ Деҳқонободнинг Оқработ ва Дўконхона қишлоқларида салкам бир метр қор ёққани ҳақида хабар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг