Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Демократик Конгода Эбола қурбонлари сони 1 200 нафардан ошди

Демократик Конгода Эбола қурбонлари сони 1 200 нафардан ошди

Фото: «Rosbalt»

Конго Демократик Республикасида Эбола безгаги тарқаган 2018-йилдан бери 1 200 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. «Rosbalt» хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Вазирликка касалликни юқтирганлик ҳақида 1 816 та ҳолат маълум, шундан 1728 таси тасдиқланган. Жами 482 киши тузалган.

ОАВ ёзишича, ўтган йил августидан бери тиббиёт ходимларининг 100 нафардан зиёди ҳам Эбола вирусини юқтириб олган.

Энг катта кўламли Эбола Ғарбий Африкада 2015-йили бошланиб, айниқса, Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияни қаттиқ ларзага солганди.

Эболанинг эндиги ўчоғи Конго (КДР) да 2018-йил июль ойи охирларида пайдо бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг