Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган фарзандлари бор оналарнинг хорижга чиқишини тақиқлаш таклиф этилди

Вояга етмаган фарзандлари бор оналарнинг хорижга чиқишини тақиқлаш таклиф этилди

Депутат Марҳабо Қурбонова Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида вояга етмаган фарзандлари бор оналарнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. 

Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, туман сектор раҳбарлари, фаоллар иштирок этган.

Депутат «коммунал тўловлардан қарз бўлса, хорижга чиқа олмаслик ва  3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетиши»ни солиштирган. Унинг фикрича, «хорижга кетган оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги муаммолар, бу орқали оиладаги маънавий муҳит ва жамиятга етказилаётган зарар хорижда топилган бойликдан бир неча баробар кўп эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда».

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг