Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда

Digital Holding Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда

2021 йил 29 сентябрь. «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда Digital Holding қўшма корхонасинининг тузиш босқичини якунлашди. Бугун Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлигида қўшма корхона тузиш бўйича якуний ҳужжатлар тўплами имзоланди. Digital Holding компаниясига илгари Ucell бош директори лавозимини эгаллаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.

Владимир Кравченко

Digital Holding Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорида технологик етакчига айланишни мақсад қилган. Компаниянинг фаолияти Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга, хусусан халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шакллантириш, шунингдек маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилишда илғор технологиялар ва тизимларини жорий этишга қаратилган бўлади.

Қўшма корхона таркиби Ucell алоқа операторининг 100% устав капитали, USM шўъба корхоналари —CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ни ўз ичига олади. Шунингдек, Россия томони Digital Holding компаниясини ривожлантириш учун 100 миллион доллар сармоя киритади. Қўшма корхонанинг 51% улуши МегаФон ва «ЮэСэМ Телеком» қўшма корхонаси «Диджитал Инвест»га, 49% эса Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлади.

Ucell (COSCOM МЧЖ)нинг янги бош директори лавозимига илгари Россияда МегаФоннинг минтақавий ривожланиш бўйича директори лавозимида ишлаган Андрей Шишковский тайинланди.

ICS Holding Uzbekistan компаниясини Андрей Майгур бошқаради.

 Анатолий Бачикалов CRPT Turon бош директори лавозимини сақлаб қолади.

«Digital Holding» қўшма корхонасининг яратилиши «МегаФон» ОАЖ сингари кучли ўйинчининг бозорга келиши илғор технологик ечимлар жорий этилишига хизмат қилади. Мамлакат раҳбарияти томонидан соҳа олдига иқтисодиёт тармоқлари рақамли трансформацияси, хусусан мобил алоқани келгусида ривожлантириш бўйича катта вазифалар қўйилган.

Рақамли иқтисодиёт иқтисодий ўсишнинг асосий бошқарувчи кучи сифатида белгиланган. Шунинг учун мобил алоқа ва интернет хизматлари сифатини ошириш, электрон тижорат тизимлари, рақамли хизматлар ва дастурий маҳсулотларни ривожлантиришни жадаллаштириш кўзда тутилмоқда», - дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Олимжон Умаров.

«Ишончим комилки, МегаФон ва шерикларимиз «ИКС Холдинг» ва ИТРМ экспертизаси, шунингдек қўшма корхона ташкил этиш босқичида шаклланган профессионал гуруҳ холдингга мамлакатда етакчи ўринларни эгаллашга ва ҳам абонентларга, ҳам ишбилармонларга энг илғор технологияларни таклиф қилиш имконини беради. МегаФондан биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ўз тажрибамиз, технологияларимиз ва муваффақиятли кейсимизга тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этамиз», - деди МегаФон бош директори Хачатур Помбухчан.

«ЮэСэМ Телеком» — USM холдинг компаниясининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телекоммуникация оператори ва «ИКС Холдинг» ИТ гуруҳини 100% назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий эгалари USM (акцияларнинг 80%), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

МегаФон - бутун Россия рақамли имкониятлар оператори ва Ookla халқаро компаниясининг Россиядаги мобил Интернетнинг энг юқори тезлиги учун бериладиган мукофоти беш карра соҳиби. Компания IT ва телекоммуникация соҳаларини бирлаштиради, мобил ва стационар алоқа, Интернетга мобил ва кенг полосали уланиш, рақамли телевидение ва ОТТ видео контенти, инновацион рақамли маҳсулотлар ва хизматлар учун хизматлар кўрсатади. Компаниянинг Россиядаги хизматларидан 72 миллион мижоз фойдаланади.

«ИКС Холдинг» — Россиянинг кўп тармоқли IТ-гуруҳи бўлиб, бешта субхолдинг — YADRO, Nexign, «Цитадель», «Криптонит» ва «Форпост»ни — ўзида бирлаштирилган 30 та компания киради. «ИКС Холдинг» фаолиятининг устувор йўналишлари — йирик корхоналарни рақамли трансформация қилиш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимида ахборот хавфсизлиги, криптография ва квант ҳисоблаш, машинасозлик ва нейрон тармоқлари, блокчейн технологиялари ва сунъий интеллект. Холдинг телекоммуникация операторлари учун энг йирик IТ -провайдер ҳисобланади ва Россиянинг энг йирик IТ - ишлаб чиқарувчилари рейтингида 3 -ўринни эгаллайди.

Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ИТРМ) рақамли иқтисодиётда кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган. ИТРМ USM (50%), Ростех (25%) ва «Элвис-Плюс Груп» (25%) қўшма лойиҳаси саналади. ИТРМ Россияда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш учун давлат ахборот тизимини яратади. Давлат-хусусий шериклик форматида яратилган CRPT Turon тажрибалар натижасига кўра, Ўзбекистон Республикасида маркировка тизимининг оператори сифатида белгиланган.

Ucell - GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларидаги уяли алоқа оператори бўлиб, Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчи саналади. Компаниянинг хизматларидан 8 миллион абонент фойдаланади. 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, аҳоли пунктларида қамров 97,8% (GSM); 73,2% (UMTS); 73,4% (LTE). Ucell - 5G стандартини Ўзбекистонда илк бор синаб кўрган компания.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг