Дима Қаюм ҳавасда: пойтахтнинг Хадра майдонида «Azon kitoblari» маркази очилди

Тошкент шаҳрининг қоқ маркази бўлган Хадра майдонида мўъжазгина маърифат маскани очилди. «Azon kitoblari» маркази дея юритилаётган зиё гўшасида ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларидаги китоблар савдоси йўлга қўйилган. Шунингдек, унда янги «Azon kitoblari» нашриёт-матбаа бирлашмасида чоп этилган китобларни арзон нархларда харид қилиш имконияти ҳам бор.
Марказ таъсисчиси Мубашшир Аҳмадга кўра, бу жойни нафақат савдо дўкони, балки китобхонликни кенг тарғиб этувчи масканга айлантириш ҳам режада бор. Мўлжалдаги ишларга тождор вирус балоси тушов бўлмоқда, холос. Насиб, бу бало бартараф этилгач, марказда таниқли адиблар билан учрашувлар, улар учун махсус «имзо кунлари» уюштирилади. Бундан ташқари марказда махсус раста ташкил қилиниб, риштонлик Дима Қаюм «услубида» кутубхона йўлга қўйилади — қизиқувчилар ундаги китобларни мутолаа учун (қайтариб бериш шарти билан) бепул олишлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter