Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушиб кетди
Марказий банк 2026 йил 25 майдан валюталарнинг янги курсини белгилади.
АҚШ доллари 41,58 сўмга тушиб, 11 979,64 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 77,10 сўмга тушди ва 13 901,17 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 086,26 сўм бўлди (-73,87).
Россия рубли 167,52 сўм этиб белгиланди (-2,01).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам доллар курси 12 минг сўмдан тушган, лекин тезда кўтарилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter