Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доллар курси апрелдан буён илк марта кўтарилди

Доллар курси апрелдан буён илк марта кўтарилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 24 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан +1,57 сўмга кўтарилди ва 7789,38 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса +27,54 сўмга қимматлаб, 9127,60 сўмга етди. Россия рубли эса аксинча, 1,72 сўмга арзонлади — 122,82 сўм.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ доллари сўнгги бор шу йилнинг 30 апрелида 3 тийинга ошган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг