Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДТМ абитуриентлардан йиғилган пуллар миқдори ва уларнинг сарфи юзасидан ҳисоб беради

ДТМ абитуриентлардан йиғилган пуллар миқдори ва уларнинг сарфи юзасидан ҳисоб беради

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига иккинчи марта ва ундан кўп топширадиган абитуриентлардан ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида пул йиғилиши масаласи қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Бу пулларнинг нималарга сарфланиши  ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, ДТМ имтиҳонлар ўтгач, абитуриентлардан йиғилган сумма миқдори ва уларнинг қандай харажатларга сарфлангани юзасидан ҳисоботларни ўз сайтида эълон қилиб боради. Бу ҳақда марказ директори Мажид Каримов маълум қилди.

Ушбу ўқув йилида Ўзбекистон олий ўқув юртларига 1 миллион 300 минг атрофида абитуриент ҳужжат топшириш кутиляпти. Улардан 700 мингдан ошиғи, яъни умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари бўлиб, улар тўловдан озод этилган. Қолган 500 мингдан зиёд талабгордан йиғилган пуллар асосан имтиҳонни шаффоф ўтказиш учун турли қурилмаларга, техникаларга, кузатувчилар ва уларга шароит яратиб бериш, бошқа харажатларга сарфланади. Тўловдан озод этиладиган кам таъминланганларни қўшмаса, тахминан 40 миллиард сўм йиғилиши мумкин.

ДТМ расмий вакили маълумотига кўра, ўтган йилги имтиҳонларда техникаларга 10 миллиард, кузатувчи ходимларга 2 миллиард сўм маблағ сарфланган. Шунингдек, бу йил кузатувчилар сони ўтган йилги 5 мингдан 10 минг нафарга кўпайтирилиши билдирилди. Кузатувчилар учун махсус семинарлар, курслар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Кўплаб мунозараларга сабаб бўлаётган тестни икки бўлимга ажратиб, 5 та фан асосида имтиҳон қилиш эса келаси ўқув йилидан йўлга қўйилиши айтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг