Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг бой одам ўзгарди

Энг бой одам ўзгарди

Эллисон ва Маск.

Фото: ITC.ua

АҚШдаги дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Oracle компанияси асосчиларидан бири, 80 ёшли Ларри Эллисон биринчи марта жаҳоннинг энг бой кишисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Эллисон ёзнинг ўрталарида Марк Цукерберг (Meta)ни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишилари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилган эди.

Энди эса кимсан Илон Маскни қувиб ўтди: Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир Эллисоннинг $393 млрд, Маскнинг $385 млрд қийматидаги бойлиги бор.

Oracle акциялари 1999 йилдан буён биринчи марта жуда юқори суръатларда қимматлашмоқда.

Ларри Эллисон миллиардерлар рўйхатида юқорилашига сабаб сунъий интеллект технологиялари ўта оммалашаётгани. Oracle акциялари «сунъий идрок васвасаси» асосий бенефициарларидан бирига айланди ва уларнинг қиймати салкам уч бараварга ошди. Охирги ойларда Oracle булутли ҳисоблашлар соҳасида йирик шартномаларга эришди, муҳим мижозлардан бири — OpenAI компанияси.

Эллисон Oracle қимматбаҳо қоғозларининг тахминан 35,4 фоизига эгалик қилади. Қолаверса, у 2018 йилда Tesla компаниясининг 3 млн дона акциясини харид қилган ва 2020 йилги маълумотга кўра, компаниядаги улуши 2 фоизга етган Маск Эллисон бойлигига бойлик қўшмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг