Эроннинг «мудофаа ёйи»: Ҳўрмуз бўғози тақдирини ҳал қилувчи 7 орол
Яқин Шарққа минглаб америкалик ҳарбий хизматчилар юборилиши ҳақидаги хабарлар фонида, уларнинг нишони Эроннинг Харк ороли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар кучаймоқда.
Харк — Эрон хом нефти экспортининг 90 фоизи ўтадиган асосий хабдир. Бироқ Харк Форс кўрфазидаги Эронга қарашли ўнлаб оролларидан бири, холос ва уларнинг айримлари Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновини назорат қилишда каттароқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Хитойнинг Сун Ятсен университети тадқиқотчилари таъкидлашича, бўғоздаги еттита орол Эроннинг «мудофаа ёйини» ташкил этади. Эронлик тадқиқотчи Иноятуллоҳ Яздоний ва хитойлик олим Ма Янчжэ 2022 йилдаги мақоласида шундай ёзган: «Ушбу оролларни бирлаштирувчи тасаввурий эгри чизиқ Эроннинг Ҳўрмуз бўғози хавфсизлигини назорат қилишдаги стратегик устунлигини тушунишда ёрдам беради».
Абу Мусо, Катта Томб ва Кичик Томб — «еттилик»нинг ёй ғарбида жойлашган энг кичик ороллари бўлиб, бўғозни назорат қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ороллар орасидаги масофа қисқа, нисбатан сайёз ҳисобланган кўрфазнинг энг чуқур қисми айнан шу ороллар яқинида бўлгани учун йирик ҳарбий кемалар ва танкерлар бу оролларни ёнлаб ўтишга мажбур. Бу эса уларни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг ушбу ороллар оралиғида ҳаракатланувчи тезкор қайиқлари, мина қўювчи кемалари ва дронлари учун осон нишонга айлантиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter