Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» ўз фойдаланувчиларининг ёзишмаларини сканер қилишидан хабардормисиз?

«Facebook» ўз фойдаланувчиларининг ёзишмаларини сканер қилишидан хабардормисиз?

Фото: «TriCurioso»

«Facebook Messenger» вакили ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини сканер қилишини айтди. Бундан мақсад «ҳақоратли контент»га оид ҳолатларнинг олдини олиш, деб хабар берди «NV.ua».

«Facebook» автоматлаштирилган ушбу тизимни платформада ҳақоратли ҳолатларни тезда бартараф этиш учун ишлаб чиққан», — дейди компания вакили.

Шунингдек, маълум қилинишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар бир-бири билан алмашган матнлар ва ҳаволаларни ҳам сканердан ўтказади.

«Масалан, мессенжер орқали сурат юборсангиз, бизнинг автоматик тизимимиз уни сканер қилиб, у ҳеч кимга хавф туғдирмаётганлигини, болалар эксплуатацияси йўқлигини текширади», — дейди вакил.

Эслатиб ўтамиз, «Facebook»нинг «Cambridge Analytica билан юзага келган машмашасидан кейин Марк Цукерберг 11 апрель куни АҚШ Конгресси вакиллик палатасида кўрсатма беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг