Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қайната туҳмат қилмоқчи бўлган келинини ўлдирди

Фарғонада қайната туҳмат қилмоқчи бўлган келинини ўлдирди

Фото: «Sgzt.com»

Фарғона вилояти Данғара туманида қайната келинини сўйиб ташлади. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» газетаси веб-сайтида хабар берилган.

Унга кўра, воқеа содир бўлган куни Д. исмли келин уйига кетиб, ўша ерда даволанмоқчи эканини Р.С.га айтган. Қайната эса «Қайнанангиз келса, рухсат сўраб бораверасиз», дея келинига рухсат бермаган. Бундан жаҳли чиққан келин дарҳол эрига қўнғироқ қилиб, уйга келишини сўраган.

Эри эса ишдалигини, боролмаслигини айтган. Шундан сўнг Р.С. келини Д.га кеч бўлганда кетмаслигини, дориларни шу ерда ҳам олаверишини айтган. Бироқ келин рухсат ололмагач, «Қайнатам менга тегажоғлик қиляпти», — деб кўчага чиқиб жар солмоқчи эканин айтган.

Бу гапни эшитган Р.С. қассобчилик қилиб юрганида ишлатадиган пичоғини олиб, келинининг ортидан унинг хонасига кирган.

«Қаерга кетасан, ким сенга жавоб берди, нимага менга туҳмат қиласан?» — дея келини Д.га қўлидаги пичоқни кўрсатган ва уйдан чиқиб кетса, ўлдириб юборишини айтиб, таҳдид қилган.

Д. эса «Ўлдириш қўлингдан келмайди», — дея қайнатасини ҳақорат қилган. Шундан сўнг Р.С. келинини қассоблик пичоғи билан ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди қотиллик жиноятини кўриб чиқиб, Р.С.га 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг