Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада тез ёрдам машиналари «Метан»га соатлаб навбатда турибди

Фарғонада тез ёрдам машиналари «Метан»га соатлаб навбатда турибди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилдояти Бағдод туманида тез тиббий ёрдам машиналари «Метан»га навбатда тургани ҳақида видеохабар тарқалди.

Видеомурожжат билан чиққан шахс иккита тумандаги (Бағдод, Риштон) тез тиббий ёрдам машиналари фақат битта метан «заправкаси»дан шартнома асосида газ қуйиши ҳақида маълум қилган. Шунингдек, беморлардан вақтида етиб бора олмаётгани учун узр сўраган.

Фарғона вилоятидаги газ «заправкалари»да яна навбат бошланган. Маълум бўлишича, газ босими 100 бўлиб, навбат ўртача 4 соатда етиб келяпти. Номаълум сабабларга кўра, кеча шохобчалар кўп жойларда ишламаган.

Биз вазиятни билиш мақсадида Бағдод туманидаги тез тиббий ёрдам ҳамшираси билан гаплашдик. Суҳбатдошимиз номини очиқламаслик шарти билан бизга маълумот беришга қарор қилди.

«Биз асосан Мирзаобод метан, Улат метан, Киркболди метан заправкаларидан газ қуямиз. Ярим соат олдин ушбу учта заправка ишламаётгани ҳақида маълум қилинди. Бизда 16 та тез ёрдам бригадасидан 12 таси газда юради. Мурожаатларга вақтига етиб бора олмаяпмиз. Фақат шаҳар ва чекка ҳудуддаги Дамасларга бензин ўрнатилган», — дейди биз билан суҳбатда у.

Таҳририятга келиб тушган мурожаатга кўра, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида газ йўқлигидан уй ичида -19 даража совуқ бўляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг