Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Физика йўналишида Нобель мукофоти эгалари номи маълум бўлди

Физика йўналишида Нобель мукофоти эгалари номи маълум бўлди

Фото: «Twitter»

Бугун, 8 октябрь куни физика йўналишида Нобель мукофоти соҳиблари номлари аниқ бўлди. Астрофизика ва астрономия соҳаларида ютуқларга эришган уч нафар олим — Жеймс Пиблз, Дидье Кело ва Мишель Майорга ушбу мукофот топширилади.

Швеция фанлар академияси Нобель қўмитаси релизида айтилишича, Майор ва Кело 1995 йили қуёшсимон юлдуз — 51 Пегас b орбитасидаги илк экзопланетани очишгани учун шу мукофотга лойиқ топилган. Ўшандан бери экзосайёралар замонавий астрономиянинг фундаментал йўналишларидан бирига айланиб қолди.

Пиблз эса «физик космологиядаги назарий кашфиётлари» учун мукофотланди.

Мукофотлар Стокгольмда 10 декабрь куни топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг