Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Forbes» энг ёш криптомиллиардерни аниқлади

«Forbes» энг ёш криптомиллиардерни аниқлади

Виталий Бутерин.

Фото: VK / byterin

Россиялик Виталий Бутерин — дунёдаги энг ёш криптомиллиардер. Бу ҳақда «Forbes» ёзмоқда.

27 ёшли Бутериннинг ҳисобида жами қиймати $1 млрд.дан ошувчи 333 520 токен бор. Ҳозирда бир токеннинг нархи — 3348,8 доллар.

Бутерин Ethereum блокчейн-платформаси ва рақамли валютасининг асосчиларидан биридир. Валюта нархи 3 май куни кескин юқорилаб кетди, бунгача энг юқори нархи 2021 йилнинг январ ойида қайд этилганди: $1440. Ушбу валюта қиймати йил давомида 325 фоизга ошган.

Ethereum — бозор қиймати бўйича жаҳондаги икккинчи йирик криптовалюта, жами токенлар йиғилса $389 млрд.ни ташкил этади.

Жаҳоннинг «биринчи рақамли» криптовалютаси — биткоин капитали жами $1,05 трлн.га тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг