Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Форишда жисмоний тарбия фани сифатини ошириш бўйича амалий кўмак берилмоқда

Форишда жисмоний тарбия фани сифатини ошириш бўйича амалий кўмак берилмоқда

Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги фаолияти давом этмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тўгарак фаолиятини кучайтиришга кўмаклашилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 26 октябр куни Жиззах вилояти Фориш туман 5- умумтаълим мактабига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев, университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Шерзод Мирзанов, ЎзДЖТСУ ўқитувчилари, белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Артиқов Зоҳид ва бокс бўйича мураббий Юрий Серебряков ташриф буюришди.

Спорт соҳаси мутасаддилари томонидан мактабда жисмоний тарбия дарслари ва спорт тўгараклари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича услубий тавсиялар берилди. Педагоглар ва ўқувчи-ёшлар билан бўлган ўзаро самимий суҳбатларда ёшлар қайси соҳани танламасинлар, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишлари учун нафақат маънан, балким жисмонан ривожланиш ҳам муҳим рол ўйнаши таъкидланди. Ёшларга Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетидаги шароитлар қабул шартлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. Ўз навбатида ўқувчиларнинг ҳудудда спортни оммалаштириш бўйича фикр ва таклифлари тингланди.

Шу кунни ўзида муассасада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори кубоги учун ўқувчилар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди. Якунда ғолиб ва совриндорлар университет раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг