Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фуқаролар қанча солиқ тўлайди?

Фуқаролар қанча солиқ тўлайди?

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Маълумки, шу кунларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси қизғин муҳокама бўлмоқда.

Тақдим этилаётган янги концепцияда юридик шахслар, тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш билан бирга оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда, амалдаги солиқ қонунчилиги талабларига кўра жисмоний шахсларнинг иш ҳақи фондидан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар икки қисмга бўлинади.

Биринчиси тўланиши бевосита жисмоний шахсларнинг зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловлар бўлиб, булар тўртта шкаладан иборат даромад солиғи (0 фоизда 22,5 фоизгача) яъни:

Солиқ солинадиган даромад

Солиқ ставкаси

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача

0 фоиз

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача

7,5 фоиз

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан  ўн бараваригача

16,5 фоиз

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юқори миқдорда

22,5 фоиз

Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали (8 фоиз) тўланади.

Иккинчиси микрофирма ёки кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан ҳар бир ходим учун 15 фоиз, бошқа турдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан эса 25 фоиз миқдорда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўловдир.

Бундан кўринадики, бугунги кунда иш берувчилар томонидан жисмоний шахсларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан жами 45-55 фоиз миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиб, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиб келинмоқда.

Иш ҳақи фондидан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг юқорилиги айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларни ноқонуний равишда ишга ёллаш ва “конверт” усулида ҳақ тўлашга сабаб бўлмоқда.

Янги Концепцияда эса, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини 25 фоиз миқдорида бўлган ягона солиққа бирлаштириш таклиф этилмоқда.

Юқоридагилардан кўринадики, таклиф этилаётган тартиб, фуқароларнинг солиқ юкининг камайишини таъминлаши билан бир қаторда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган механизмини яратади.

Давлат солиқ қўмитаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот бўлими

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг