Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футболчи Беҳруз Каримовнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

Футболчи Беҳруз Каримовнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

Фото:Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди. 

Футболчида ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси томонидан хорижий ва маҳаллий спорт шифокорлари билан биргаликда тегишли муҳокамалар олиб борилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, футболчининг тезроқ сафга қайтиши ҳамда жароҳат қайталанишининг олдини олиш мақсадида операция амалиёти бажарилди.

Ҳозирда футболчининг ҳолати барқарор бўлиб, реабилитация жараёни бошланади. Дастлабки режаларга кўра, Беҳруз Каримов тахминан 1 ой муддатда сафга қайтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг