Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистон шаҳридаги хонадонлардан бирига қасддан ўт қўйилгани тахмин қилинмоқда

Гулистон шаҳридаги хонадонлардан бирига қасддан ўт қўйилгани тахмин қилинмоқда

2019 йил 22 март куни соат 06:02да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Боғишамол маҳалласи Гулистон кўчасида жойлашган икки қаватли оилавий ётоқхонанинг 12-хонадонида яшовчи 1968 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, ГулДУда кутубхоначи бўлиб ишловчи фуқаро О.Ибрагимованинг яшаш уй ичидаги тахминан 7-8 та кўрпа-тўшак, 1 та диван, 1 та гилам ва 6 м/кв пол қисми ёнган.

Ёнғинга, соат 06:04 да етиб бориб, 06:06 да қуршаб олинди ва соат 06:15 да батамом ўчирилди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин зарари аниқланмоқда. Ёнғиндан 25 м.кв. майдони сақлаб қолинди.

Воқеа жойига, Гулистон шаҳар ЁХБ 1-ХЁХҚнинг 2 та ЁЎЭ жалб этилиб, 1 та ҚД-50 дастаги узатилган. Гулистон шаҳар ЁХБ 1-ХЁХҚдан ёнғин содир бўлган жойгача масофа 500 метрни ташкил этади.

Жорий йилнинг шу кунига қадар вилоят ҳудудида 77 та ( 2018 йил шу кунига қадар 91та) ёнғин содир бўлгани айтилмоқда.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур уйда доимий равишда ҳеч ким яшамаслиги ва охириги маротаба яшаш уйи эгасининг қизи тахминан 10 кун олдин келиб хабар олиб кетганлиги аниқланган. Ёнғиннинг сабаби қасддан ўт қўйиш оқибатида содир қилинган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Беҳзод Ҳамраев

Сирдарё вилояти ИИБ ЁХБ ЁН ва ПБ катта муҳандиси лейтенант

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг