Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримова «командаси»  билан келишмагани оқибатида узоқ йилга «кесилган» «Мувад-видео» раҳбари оқланди

Гулнора Каримова «командаси»  билан келишмагани оқибатида узоқ йилга «кесилган» «Мувад-видео» раҳбари оқланди

Фото:«Xabar.uz»

Гулнора Каримова «командаси» билан «йўллари кесишгани» сабаб 2013 йилда бор-бурдидан мосуво  қилинган ҳолда 12 йилга озодликдан маҳрум этилган «Мувад-видео» раҳбари Абдушукур Исломов ва икки акаси оқланди. Бу ҳақда кенжа Исломов «Фейсбук» тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Биз ака-ука Исломовларга 2013 йилдаги чиқарилган ноҳақ ҳукм, бугун 28 ноябрь 2019 йили (бекор қилинди), адолат қарор топди ва оқландик», деб ёзади А. Исломов.

Эслатиб ўтамиз, Исломовларнинг бошига тушган кўргуликлар  хусусида  роппа-роса бир йил аввал  сайтимизда «Сеними, шошмай тур?!» сарлавҳали танқидий-таҳлилий  мақола эълон қилинганди. Шу йилнинг ёзида эса уларга нисбатан чиқарилган ҳукм Олий суд томонидан бекор қилиниб, қайта кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилгани хабари берилган эди.

Афтидан, қайта ўтказилган судда ака-укалар оқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг