Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукуматлараро қўшма комиссия кинематографияга оид ҳамкорликни муҳокама қилди

Ҳукуматлараро қўшма комиссия кинематографияга оид ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари қўшма комиссияси йиғилишида Тошкентда ВГИК филиалини очилиши ва «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Муҳокамалар давомида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида рус киноси кунларини ўтказиш бўйича ташаббус илгари сурилди. Россия томони Ўзбекистон тарафнинг бу ташаббусини тўлиқ қувватлади. Шунингдек, Россия Маданият вазири Ольга Любимова Бутунроссия давлат кинематография институти филиалининг Тошкентда очилишини олқишлади. Филиал бўйича барча зарур ишлар амалга оширилиши маълум қилинди.

Шу муносабат билан бугун Бутунроссия давлат кинематография институтида институт ректори Владимир Малишев ва Ўзбекистон кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Тошкентда очилиши режалаштирилаётган Бутунроссия давлат кинематография институти филиали билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Учрашув давомида ВГИК раҳбарияти билан тузилган шартнома мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири эканлиги таъкидланди.

– Ҳозирда 7 нафар ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда таълим олаётган бўлса, жорий йил яна 30 нафар абитуриент ушбу олий таълим муассасасининг талабаси бўлиши тарафдоримиз, – дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов. – Бундан ташқари, яна 15 нафар ёшларни институтнинг актёрлик устахоналарида таҳсил олишга юборишни режалаштирмоқдамиз. Ёш киноижодкорларнинг таълим олишини яхшилашнинг энг муҳим йўли бу – Тошкентда ВГИК филиалининг ташкил қилиниши бўлади. Филиал тақдимотини «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишни мақсад қилганмиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг