Ҳусийлар раҳбари Исроил борасида кескин баёнот берди

Маҳди ал-Машат.
Ямандаги ҳусийларнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Олий сиёсий кенгаши раҳбари Маҳди ал-Машат Исроил учун “қоронғу кунлар” келишини айтди. У исроилликлар энди ўзларини ҳеч қачон хавфсиз ҳис этмасликларига ваъда берди.
Ал-Машат барча компанияларни “кеч бўлмасдан” яҳудий давлатини тарк этишга чақирди.
"Биз курашни давом эттирамиз ва чақириқларга ҳаракат билан жавоб берамиз... Озодликнинг баҳоси қондир. Биз фидойи, собит ва итоаткор халқмиз", - деди ал-Машат, унинг нутқи Ал-Масираҳ телеканали орқали эфирга узатилди.
Телеканалнинг қайд этишича, ал-Машат амалда Яманнинг ҳусийлар назоратидаги ҳудудлари президенти ҳисобланади.
Ҳусийлар етакчиси бу ҳақда исёнчилар ҳукумати бош вазири Аҳмад Ғалеб ар-Раҳавий ўлимидан сўнг баёнот берди. Раҳавий Исроилнинг оммавий зарбаси натижасида вафот этганди. Yamen Monitor нашри унинг ўлимини ҳусийлар учун “жиддий зарба” деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter