Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда «Boeing 737» ҳалокатга учради

Индонезияда «Boeing 737» ҳалокатга учради

Фото: «AFP»

Индонезиянинг «Lion Air» авиакомпаниясига қарашли, Жакартадан Панкалпинангга парвозни амалга ошираётган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги Индонезия қутқарув хизматларига асосланиб хабар берди.

«Boeing 737 MAX 8» самолёти бортида, маълумотларга кўра, 188 киши, жумладан, етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳавога кўтарилган самолёт орадан 13 дақиқа ўтиб радардан йўқолиб қолган.

«Lion Air» раҳбари Эдвард Сираит воқеани шарҳлашдан бош тортди: «Айни пайтда бир нарса дейишга эрта. Биз барча маълумотларни йиғишимиз керак».

Индонезия ҳукумати самолёт қулаган жойга (денгизга) учта қутқарув кемаси ва битта вертолётни йўллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг