Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезияда сайлов: Сиз нимани билишингиз керак?

Индонезияда сайлов: Сиз нимани билишингиз керак?

Фото: «Google.com»


Индонезияликлар дунёдаги энг узоқ, кетма-кет 6 ой давом этган сайлов компанияларини кузатишди ва ниҳоят чоршанба куни янги парламент ва президентни сайлашди.

Кичкина шаҳар ҳокими сифатида сиёсий фаолиятини бошлаган эски мебел ишлаб чиқарувчиси Жоко Видодо ва 2014-йилда озгина фарқ билан мағлубиятга учраган собиқ генерал Прабово Субианто ўртасида кескин кураш кетди.

Аввалига сайловолди жараёнида иқтисодий масалалар устунлик қилаётган эди, лекин кейинчалик консерватив исломнинг таъсири кучайиб кетди. Сиёсатчилар, шу жумладан, қайта сайланиш учун курашаётган Видодо кўпроқ исломнинг аҳамиятини кучайтиришга интилди. Сармоядорлар учун ташвишланадиган нарса шундаки, консервативлар овози жамият сиёсатига айланди.

Кўпчиликнинг фикрича, Видодода имконият икки карра кўпроқ эди, шунга қарамай маълум муддат сўров натижалари шубҳа остида қолди. Чунки сўнгги пайтларда олиб борилган сўровлар Прабово ғолиб бўлишини кўрсатаётганди.

Индонезиядаги сайлов рақамларда:

Сайлов дунёдаги энг катта учинчи демократик сайлов сифатида эътироф этилди чунки унда 245 минг номзод саккиз соат давомида кураш олиб борди.

Сайловчилар президент, вице-президент, миллий ва минтақавий қонун чиқарувчи номзодлар учун бешта қоғоз варақасини топширишлари керак бўларди, буларнинг барчаси очиқ ва ошкора тарзда ўтказилди.

«Фотосуратли сайлов бюллетенлари жуда чалкаш эди. Бюллетенларда мен танимайдиган кўп номзодлар бор эди», — дейди Жакарта шаҳрида истиқомат қиладиган ва биринчи марта сайловда овоз берган 19 ёшли Орландо Юдистира.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг