Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инҳа университети «Очиқ эшиклар куни» ўтказади

Инҳа университети «Очиқ эшиклар куни» ўтказади

Фото: «inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти «Очиқ эшиклар куни»ни 27 июнь ва 4 июль кунлари ўтказади. У соат 16:30 дан бошланади. Ташриф буюрувчилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 16:00 дан 16:30 га қадар тўпланишади.

«Очиқ эшиклар куни» давомида ташриф буюрувчилар университет ҳақида ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари абитуриентлар ҳамда ота-оналарнинг барча саволларига батафсил жавоб берадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг